УАС ДА ТАДҚИҚОТ ГУРУҲЛАРИДА ПАТОГЕНЕТИК ХАВФ ОМИЛЛАРИНИНГ УЧРАШ ДАРАЖАСИНИНГ ГЕНДЕРГА БОҒЛИҚЛИГИ

Authors

  • Ўринов Мусо Болтаевич Author
  • Саидов Сухроб Рустамович Author

Abstract

Тадқиқотда умуртқа артерияси синдроми (УАС) бўлган беморларда патогенетик омилларнинг учраш даражаси (M±m) гендер ва касаллик босқичига боғлиқ равишда таҳлил қилинди. Функционал босқичда (1-гуруҳ) аёлларда сегментар гипермобиллик, умуртқалараро диск чурралари ва мушак-рефлектор сиқилиш юқори бўлиб, эркакларда эса остеофитлар ва фасет бўғимлар артрози нисбатан камроқ учраши кузатилди. Органик босқичда (2-гуруҳ) эса эркакларда остеофитлар томонидан сиқилиш ва унковертебраль ва дугоотростчатых суставлар артрозлари устунлиги, аёлларда эса диск ва мушак-рефлектор омиллар юқори бўлди. Гендер фарқлар ва касаллик босқичига боғлиқлик статистик жиҳатдан аҳамиятли (p<0,05), остеофитлар томонидан сиқилиш 2-гуруҳда эркакларда энг сезиларли фарқ кўрсатди (p<0,01). Бу натижалар УАСнинг патогенетик омиллари жинс ва касаллик босқичига қараб турлича таъсир қилишини кўрсатади ва индивидуаллаштирилган диагностика ва реабилитация чораларини ишлаб чиқишда аҳамиятлидир.

Downloads

Published

2026-01-19

Issue

Section

Articles