ОЛИЙ ХАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ КУРСАНТЛАРИДА ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Abstract
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида шахсни ҳар томонлама камол топтириш, мустақил, эркин фикрли ёш авлодни тарбиялаб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллик шароитида талаба-ёшларни тарбиялашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда ички вазиятлар орасидаги мураккабликлар ва зиддиятларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Мазкур вазиятнинг ўзига хос жиҳати таълим-тарбия сифатини таъминлаш соҳасидаги ҳаракатлар ижтимоий турмушдаги ўзгаришларни ҳисобга олгандагина самарали бўлади. Шу билан бир қаторда олий харбий таълим муассасалари тизимидаги тарбиявий ишлар мазмунини қайта кўриб чиқиш бу соҳадаги олиб борилаётган ишларнинг сифатини таъминлашнинг муҳим шартидир. Бугунги кунга келиб, олий харбий таълим муассасаларида тарбиянинг янги технологиялари ва услубларини ишлаб чиқиш соҳасида изланишлар амалга оширилмоқда. Мазкур технологияларни ишлаб чиқишда изчиллик, яхлитлик ва умумийлик ғоясига асосланилди. Ушбу технологияларни яратишда бир томондан ўтмишда мавжуд бўлган ижобий тажрибалар, иккинчи томондан эса янги усул ва ёндашувларни ҳисобга олиш талаб этилади. Бу эса олий харбий таълим муассасалари тизимида амалга ошириладиган тарбиявий жараёнларнинг пойдеворини ташкил этади. Унинг асосини ҳар бир таълим олувчининг бетакрорлиги, қадр-қиммати ва талантини ифодаловчи ёндашувлар ифодалайди. Бундай технологияларнинг асосини олий харбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар билан унга таълим бераётган профессор-ўқитувчиларнинг қадриятли-фикрий тенглигини эътироф этиш ғояси ташкил қилади. Бугунги кунда олий харбий таълим муассасаларининг тарбиявий тизими яхлит тарзда ташкил этилмоқда ва яратилмоқда. Бу эса истиқболда таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришнинг муҳим стратегик тармоғи сифатида хизмат қила олади. Шунинг учун ҳам фуқаролик позициясини ривожлантириш нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда олий харбий таълим муассасаларида тарбиянинг турли моделларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Шу билан бир қаторда турли моделлар ёрдамида курсантларнинг ижодий қувватлари кенгайтирилади ва ривожлантирилади. Микросоциумдаги бошқа ёшлардан фарқли тарзда курсантлар ўзига хос ижтимоий-маданий даражалари билан ажралиб турадилар.Чунки ёшлар жамиятнинг кўпроқ даражада фаол ҳаракат қилувчи ва меҳнатсевар аъзоларидирлар. Курсантлар жамиятнинг куч-қувватга тўлган, ақлий жиҳатдан ривожланган аъзолари бўлиб, уйғунлашиш жараёнини тезлаштирадилар. Шунинг учун ҳам улар жамиятнинг яхлитлигига интилиб яшайдилар. Шу билан бир қаторда курсантлар ўзларининг турли-туман манфаатларини илгари сурувчи, жамиятнинг фаол аъзоси бўлишга интилувчи ёшлардирлар.
References
1. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги қарори билан тасдиқланган): - Халқ сўзи г. 1997. 29 август.
2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – Т.: “Адолат”, 2010 й.- 276 б.
3. Азизходжаева Н.Н. Национальные особенности развития высшего педагогического образования в Узбекистане. – Т.: Фан, 1990. – 85 с.
4. Алексеев С.С. Гражданином быть обязан: Основы правовых знаний для юношества. Свердловск: Сред.-Урал. кн. ид-во. 1985. - 174 с.
5. Бондаревская Е.В. Гуманитарная парадигма личностно ориентированного образования // Педагогика. – 1997. - № 4. – С.11-14.
6. Зимняя И.А. Ключевые компетенции –новая парадигма результата образования // И.А.Зимняя. Высшее образование сегодня. - 2003. - № 5. –С. 34–39.
7. Исламов З.М. Общество, государство и право. - Т.:Адолат.1997.-24 с.
8. Каримова О., Ғаффаров З. Давлат ва ҳуқуқ асослари / Пед.олий ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, лицейлар ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун дарслик. – Т.: “Ўқитувчи”, 1995. – 607 б.
9. Курбанов Ш.Э., Сейтхалилов Э.А. Национальная модель и программа по подготовке кадров – достижение и результат независимости Узбекистана. – Т.: Маърифат-Мададкор, 2001. – 655 с.
10. Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Национальная программа по подготовке кадров. – Т.: Университет, 2000. – 103 с.
11. Лутовинов В.И. Гражданско-патриотическое воспитание сегодня / В.И.Лутовинов //Педагогика. - 2006. - № 5. - С. 52-59.
12. Следзевский И. В. Гражданско-патриотическое воспитание детей и молодежи: проблемы истратегия /И. В. Следзевский // Преподавание истории и обществознания в школе. - 2007. - № 7. - С. 9 - 15.
13. Таджиханов У. Закон, человек, государство. - Т.: Академия МВД. 1987. – 141 с.
14. Таджихонов У., Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси. 2 жилдлик. Iжилд. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 1998. – 246 б.
15. Юсупов Э. Ёшлар ўртасида ватанпарварлик тарбиясини амалга ошириш йўллари.- Т.: Ўқитувчи, 1996.- 187 б
16. Ҳуқуқий етуклик – баркамолликка элтади. – Т.: “Адолат” нашриёти, 2011. – 134 б.