ИМОМ АЪЗАМ ¬¬– ФИҚҲ ИЛМИНИНГ ЁРҚИН ЮЛДУЗИ
Abstract
Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит Зутий раҳматуллоҳи алайҳ Ироқнинг Куфа шаҳрида 80/699 йилда таваллуд топди. У киши аҳли сунна фиқҳий мазҳаб бошлиқларидан энг аввал туғилгани ҳисобланади[1]. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг оталари Собит ибн Зутий асли форс бўлган. Боболари эса, асли Қобуллик бўлган. Оталари Термиз, Наса ва Анбор шаҳарларида яшаб охири Куфада қарор топган ҳамда Абу Ҳанифа айни шу шаҳарда дунёга келган[2]. У тижоратчи оиласида дунёга келган ва дастлаб ўзи ҳам тижорат билан шуғулланган[3]. Умавийлар ва Аббосийлар даврида яшаб ижод қилган. Умрининг эллик икки йили умавийлар даврига ва қолган ўн саккиз йили эса аббосийлар даврига тўғри келади[4].
[1] Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. – Тошкент: “Sharq” , 2014. – Б. 38.
[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. – Тошкент: “Sharq” , 2008 й. Ж. 1. – Б. 37.
[3] Умарий Али Муҳаммад. Ал-Хилаф байна Аби Ҳанифата ва асҳобиҳи. – Риёз: Мактабату-л-убайкон. 2011. – Б. 38.
[4] Муҳаммад Абу Заҳра. Абу Ҳанифа: ҳаятуҳу ва асруҳу ва ароуҳу ва фиқҳуҳу. – Байрут: Дору-л-фикру-л-арабий, 1998. – Б. 149.