«ГУЛИСТОН» ШАРҚ ПЕДАГОГИКАСИНИНГ МУҲИМ МАНБАИ

Authors

  • Абдурахимов Юсуф Анасович Author

Keywords:

Гулистон, Бўстон, Саъдий, Гулзор, Девони фоний, Жомий, Баҳористон, Хористон, Огаҳий.

Abstract

Шарқ маънавияти ва ахлоқ таълимотида ўзига хос ўринга эга бўлган асарлардан бири форс-тожик адабиётининг йирик намоёндаси Саъдий Шерозийнинг Гулистон асаридир. Бу асар нафақат адабий, балки педагогик аҳамиятга ҳам эгадир. Унда келтирилган ҳикматлар, қиссалар ва ҳаёт ҳақидаги фикрлар Шарқ халқларининг таълим-тарбияга бўлган ёндашувини, ахлоқий қадриятларини ва инсоний фазилатларга асосланган дунёқарашини ёрқин ифодалайди.

Гулистондаги таълимотлар инсонни ҳар томонлама тарбиялаш ахлоқий, маънавий, ҳатто ақлий ва руҳий камолотга етказиш мақсадида берилган. Унда устоз ва шогирд ўртасидаги муносабатлар, яхши хулқ, адолат, сабр-тоқат, меҳр-шафқат каби тарбиявий тушунчалар бадиий ифода топган.

Downloads

Published

2025-04-01