ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ ВА ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Authors

  • Қаюмов Зоир Эргашевич ТДЮУ мустақил тадқиқотчиси Author

Abstract

Мақолада хорижий давлатларда юридик жавобгарликдан озод қилиш ва ярашув институтининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Жаҳон ҳуқуқий тизимлари (континентал ва англосаксон ҳуқуқ оилалари) мисолида жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнлари, жавобгарликдан озод қилишнинг турли шакллари ва уларнинг амалий аҳамияти кўрсатиб берилган. Хусусан, Германия, Франция, Италия ва АҚШ тажрибасида жабрланувчи билан ярашиш орқали жиноий таъқибни тўхтатиш, пробация ва шартли ҳукм институтлари кенг ёритилган. Шу билан бирга, медиация механизми, тикловчи адолат концепцияси ва уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий натижалари таҳлил қилинган. Мақолада ҳуқуқий тизимларни либераллаштириш, жазони индивидуализация қилиш ва жиноят ҳуқуқида инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Downloads

Published

2025-08-20