ОИЛА ҚОНУНЧИЛИГИДА ҲУҚУҚНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ

Authors

  • Насриев Илхом Исмоилович Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳукуқи кафедраси мудири, юридик фанлари доктори, профессор Author
  • Абдурасул Эранов тақризи асосида. суд фахрийси Author

Keywords:

Фуқаролик ҳуқуқлари, оилавий муносабатлар, оилавий ҳуқуқлар, ягона суд амалиёти, шахсий номулкий ва мулкий муносабатлар, мол-мулкни тасарруф этиш, никоҳ шартномаси, эр-хотиннинг умумий мулки.

Abstract

Жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, халқ фаровонлиги учун хизмат қилиш, Янги Ўзбекистон давлатини қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришиш бугунги кундаги энг муҳим талаблардан бири ҳисобланади. Барқарор тарзда равнақ топаётган мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оила институтини ҳар томонлама ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳар бир оилани, ундаги соғлом маънавий муҳитни асраб-авайлаш, эр-хотин, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин, қўни-қўшнилар ўртасидаги меҳр-оқибат ҳиссини шакллантириш бўйича бир қанча дастурий чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Downloads

Published

2024-11-01