ЎРИК ГУЛИ
Keywords:
Шўх-шодон қиз Лайлонинг бошига мусибат тушди. Oғир касаллик аста-секин уни ҳолдан тойдириб, тўшакка михлаб қўйди. Мана бир йил ҳам ўтди ҳамки, унинг дардига даъво топилмади.Abstract
Унинг ҳолидан хабар олиб, тез-тез келиб турадиган дугоналари ҳам сўнгги кунларда келмайдиган бўлишди. Бу ҳолдан Лайлонинг аҳволи баттар оғирлашди. Aслида дугоналарини ҳам айблаб бўлмасди. Соғ-саломат юрган дугоналарини кўриб Лайлонинг кайфияти бузиларди, югуриб, ўйнаб юрган кезларини қумсаб кўзига ёш келарди, дугоналари эса уни юпатишга сўз топа олмасди.