УЛУШ КИРИТИШ АСОСИДА ҚУРИЛИШДА ИШТИРОК ЭТИШ ТУШУНЧАСИ, ШАРТНОМАСИ, ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ, МУАММОЛАР
Abstract
Ҳозирги кунда фуқаролик қонунчилигида тартибга солинмаган аммо тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилаётган бир қатор шартномавий муносабатлар мавжуд, жумладан, улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш бўйича шартномавий муносабатлар республикамизда қурилиш жадаллашган пайти айниқса кенг тарқалган ва бу борада қонунчиликни такомиллаштириш давр талаби бўлиб турибди. Улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш бўйича шартномавий муносабатлар нисбатан янги муносабатлар ҳисобланади ва кенг қамровли изланиш олиб боришни тақозо этишини инобатга олган ҳолда, ушбу шартномавий муносатларни тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиш, таклифлар бериш диссертация мавзусининг асосий қисмини ташкил этиб, бу борада миллий қонунчилгимиз ва чет эл қонунлари ва олимларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ўрганилди.