МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ АСОСИЙ СТАВКАСИ ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ РОЛИ.

Authors

  • Abdullayeva Charos Abdullo qizi Author
  • Satiyeva Sevinch Suxrob qizi Author

Keywords:

Марказий банк, асосий ставка, пул-кредит сиёсати, кредит ресурслари, банк тизими, инфляция, монетар сиёсат, иқтисодий барқарорлик, фоиз ставкалари, контрциклик сиёсат.

Abstract

Ушбу мақолада Марказий банкнинг асосий ставкаси иқтисодий барқарорликни таъминлашдаги роли ва унинг банк тизимидаги кредит ресурслари қийматига таъсири илмий асосда таҳлил қилинган. Асосий ставка орқали пул-кредит сиёсати инструментларининг иқтисодий фаоллик, инфляция даражаси ва жами кредитлар ҳамда жами депозитлар фоизига таъсир механизми ёритилган. Тадқиқот натижаларига кўра, асосий ставканинг ўзгариши банклар томонидан белгиланадиган кредит фоиз ставкалари орқали иқтисодиётдаги умумий қарз ресурсларининг нархини шакллантирувчи муҳим омил эканлиги аниқланди. Шунингдек, инфляция даражасини пасайтириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда контрциклик пул-кредит сиёсати орқали асосий ставка воситасидан самарали фойдаланиш шартлари асослаб берилган. Мақолада 2016–2025 йиллар давридаги асосий ставка ва инфлиация ҳамда 2019-2025 йиллар давридаги асосий ставка ва жами кредитлар динамикаси мисолида Марказий банк сиёсатининг натижавийлиги таҳлил қилинган ҳамда кредит бозори барқарорлигини таъминлашдаги амалий тавсиялар келтирилган.

References

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Пул-кредит сиёсати тўғрисидаги баёнотлар (2016–2025 йиллар). – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нашри, турли йиллар.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон “Пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПҚ–4702-сон “Марказий банк фаолиятини ислоҳ қилиш ва инфляцион таргетлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Асосий ставка ва инфляция бўйича статистик кўрсаткичлар // www.cbu.uz (ресми веб-сайт).

5. Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон Республикасида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар (2016–2025 й.) – Тошкент, 2025.

6. Murodov, A. R. Марказий банкнинг асосий ставка сиёсати ва унинг иқтисодий фаолликка таъсири. // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар журнали. – 2024. – №2. – Б. 45–52.

7. Abdullaeva, D. M. Инфляцион таргетлаш шароитида пул-кредит сиёсатининг таъсирчанлиги. – Тошкент: ТМИ нашриёти, 2023.

8. Қораев, У. Р. Банк тизимида кредит ресурсларини бошқаришнинг назарий ва амалий асослари. – Тошкент: “Иқтисодиёт” нашриёти, 2022.

9. Central Bank of Russia. Key Rate Policy Review. – Moscow: CBR Publications, 2024

Downloads

Published

2026-02-20