“СИРОЖУЛ МУСЛИМИН” ВА “НАЗМИ АҚОИД” АСАРЛАРИНИНГ МАЗМУНИЙ ҚИЁСИ

Authors

  • Мусабоев Комрон ТДШУ 2-курс магистранти Author

Abstract

Алишер Навоийнинг асосий диний асари деб билинган “Сирожу-л-муслимин” асари соф диний йўналишда ёзилган бўлиб, ислом дини аҳкомларини, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ислом шариатининг фиқҳ илмининг бир қисмини ёритишга бағишланган. Асар маснавий шаклида ёзилган бўлиб, ҳажман 197 байтдан иборат. “Сирожу-л-муслимин” ҳамд ва наът, китоб ёзилишининг сабаби, исломга оид фиқҳий ва ақидавий масалалар шарҳи ва хотимани ўз ичига олади.

Downloads

Published

2025-04-25