СУД ҚАРОРЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ЖАЗОНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Abstract
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида одил судловнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш масаласи устувор вазифа сифатида белгиланган. Конституциянинг 27-моддасида ҳар бир шахс ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлангани одил судловнинг демократик ҳуқуқий давлат пойдевори сифатида эътироф этилганидан далолатдир.