СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ПАХТА ТОЛАСИ СИФАТИГА ТАЪСИРИ

Authors

  • Эргашева Одина Илхом қизи Author
  • Машарипова Мафтуна Ахмеджон қизи Author

Keywords:

қўш қаторлаб суғориш, сув ресурслари, сув режими, тола сифати, толанинг пишиқлиги, толанинг узунлиги, нисбий узилиш кучи, ғўза, суғориш меъѐри, ҳосилдорлик, суғориш технологияси.

Abstract

Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Аммо асосий майдонларда ҳозирча суғоришнинг эски усули эгатлаб суғориш технологияси қўлланилмоқда, замонавий усулларни жорий қилиш учун албатта вақт ва маблағ зарур бўлади. Шундай экан мавжуд суғориш усулларининг турли хил шаклларини маҳаллий шароитларда синаш ва самарадорлигини аниқлаш олимларимиз олдида турган муҳим вазифадир. Ғўзани эгат орқали суғоришда сувнинг оқовага ва намликнинг физик буғланишга ҳамда фильтрация жараѐнига имкон қадар йўл қўймасликка эгат орқали суғориш технологияси элементларини янада такомиллаштириш орқали эришиш мумкин. Айниқса, Хоразм вилояти тупроқларининг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни тўғри ташкил этиш натижасида қишлоқ хўжалиги экинларига берилаѐтган сувларни назоратга олиб, коллектор-зовурларга тушадиган оқава сувлар миқдорини камайтириш эвазига тупроқ ботқоқланиши олди олиниб, иккиламчи шўрланишга барҳам бериш мумкин. Бундан ташқари, сувдан самарали фойдаланиш ҳисобига ғўзанинг ҳосилдорлиги ошиб, толасиниг технологик кўрсаткичларига ижобий таъсир қилиши мумкин.

References

1. Бабушкин Л.Н., Когай Н.А., Зокиров Ш.С. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг агроиқлим шароити. Тошкент, «Меҳнат», 1985

2. Горелов Е.П. Ботиров Х.Ф. Ўз имкониятларимиздан фойдаланайлик// Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 1992, 4-5 сон

3. Массино И.В. Ўзбекистонинг суғориладиган озиқачилигида маккажўхори, жўхори ва хашаки лавлаги селекцияси. Тошкент, «Фан», 1984

4. Маҳсумов А.Н. Суғориладиган ерлардан йил бўйи фойдаланиш - пахтачиликда муҳим муаммо

Downloads

Published

2026-01-25